2018-06-14 15:53:12

O‘ZLIDEP ФАОЛЛАРИ 180 НАФАРДАН ЗИЁД БЕМОРГА ДОРИ ВОСИТАЛАРИНИ ТОПШИРДИ

Наманган Ёшлар марказида Соғлиқни сақлаш бошқармаси ва тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Наманган вилоят кенгаши ташаббуси ҳамда O‘zLiDePдан сайланган депутатлар ва тадбиркорлар ҳомийлигида қандли диабет хасталиги билан касалланган бемор болалар учун  хайрия акцияси ташкил этилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Республика эндокринология маркази мутахассислари ҳам иштирок этишди.

— Бугунги акция вилоятимиздаги қандли диабет касаллиги билан оғриган бемор болалар ҳаётини сақлаб қолишга  ҳисса қўшиш, бемор болаларнинг ота-оналарига оз бўлса-да, ёрдам кўрсатиш мақсадида ташкил этилди, — дейди O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши раиси, сенатор Солижон Мўминов. — Гарчи қандли диабет касаллиги бугунги кунда ҳам тўлиқ даволанмаса-да, “инсулин” моддаси ёрдамида бу касалликни назоратда ушлаб туриш мумкин. Бу кашфиёт миллионлаб инсонларнинг ҳаётини асраб қолишга имкон яратди.

Хайрия акциясида вилоятда истиқомат қилувчи 187 нафарга яқин “қандли диабетли” беморларга O‘zLiDeP Наманган вилоят кенгаши ва тадбиркорлар томонидан глюкометр, тест полоскалар ва шприц ручкалар топширилди.

“Туркистон-пресс”