2018-06-14 15:58:42

“ЖЧ-2026” ЎЙИНЛАРИ АҚШ, КАНАДА ВА МЕКСИКАДА ЎТКАЗИЛАДИ

АҚШ, Канада ва Мексиканинг футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионатини ўтказиш ҳуқуқи учун қўшма аризаси Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) конгрессидаги овоз бериш якунлари бўйича ғалаба қозонди. 

Шимолий Америка бирлашган аризасига ташкилот ижроия қўмитасининг 67 фоиз аъзоси овоз берди.

2026 йилги жаҳон чемпионати 48 иштирокчи билан ўтадиган тарихдаги илк шундай мусобақага айланади.

“Туркистон-пресс”