2018-06-14 17:17:48

ПРЕЗИДЕНТ ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ МОСКВАГА КЕЛДИ

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан футбол бўйича жаҳон чемпионатининг очилиш маросимида иштирок этиш учун Москвага ташриф буюрди. Бу ҳақда давлатимиз раҳбари Матбуот хизмати хабар берди.

“Внуково-2” халқаро аэропортида давлатимиз раҳбари футбол байрамига хос кўтаринки муҳитда кутиб олинди.

Таомилга кўра, Президентимизни футбол бўйича 2018 йилги жаҳон чемпионатининг рамзи – бўри “Забивака” қарши олди.

Шавкат Мирзиёев “Мундиал”нинг расмий тўпига дастхат қўйди.

Давлатимиз раҳбари ўғли Миралишер ва набираси Миромон билан бўри “Забивака” ёнида суратга тушди.