2018-06-19 16:00:02

СПОРТ САЙИЛЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Хабарингиз бор, Миллий олимпия қўмитаси мамлакатимизда оммавий спортни ривожлантириш, аҳолинининг турли қатламларини жисмоний тарбия ва спортга жалб қилиш мақсадида спорт федерациялари билан ҳамкорликда мухлислар учун турли тадбирлар ташкил этмоқда. Бу ҳақда МОҚ расмий сайти хабар берди.

Бу борада Ўзбекистон каратэ Миллий федерацияси ҳам фаоллик кўрсатмоқда. Куни кеча пойтахтимиздаги «Нурафшон» истироҳат боғида ёш каратэчиларимиз иштирокида ката ва кумитэ йўналишларида кўргазмали чиқишлар намойиш этилди.

Ушбу спорт байрами истироҳат боғига ташриф буюрганлар орасида катта қизиқишга сабаб бўлди. Тадбир давомида мазкур спорт тури билан шуғулланиш истагида бўлган ёш йигит-қизлар ҳам ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олдилар. Режага кўра,яқин кунларда энди бу каби спорт сайиллари федерациянинг ҳудудий бўлимлари билан ҳамкорликда вилоятларда ҳам ташкил этилади.

Маълумот учун, Ўзбекистон каратэ Миллий федерациясиннг бундан олдинги тадбири 10 июнь куни пойтахтимизнинг Сергели туманида жойлашган истироҳат боғида ўтказилганди.

“Туркистон-пресс”