2018-06-19 16:02:15

ИНСТИТУТДА ҚЎМИТА РАИСИ БИЛАН УЧРАШУВ

Самарқанд ветеринария медицинаси институтида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси раиси Акмал Саидов иштирокида учрашув ўтказилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги расмий сайти хабар берди.

Институт профессор-ўқитувчилари, талаба-ёшлар қатнашган тадбирда юртимизда Ҳаракатлар стратегияси асосида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида сўз юритилди.

Акмал Саидов таълим соҳасидаги ислоҳотлар жараёнида 11 йиллик узлуксиз таълим тизимининг жорий этилгани, олий ўқув юртларига қабул жараёнларининг такомиллаштирилгани ҳамда давлатимиз раҳбарининг яқинда қабул қилинган “Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори юртимизда таълим сифатини ошириш, юқори малакали мутахассис кадрлар тайёрлашга қаратилганини таъкидлади.

Шу билан бирга, яқинда ташкил этилган мазкур институт жамоаси олдида турган вазифалар тилга олинди.

“Туркистон-пресс”