2018-06-19 16:10:08

БУХОРОДА ЁШ ҚЎШИҚ ИЖРОЧИЛАРИ ФЕСТИВАЛИ БЎЛИБ ЎТДИ

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан ўтказилган «Ёшлар — келажак бунёдкори!» шиори остидаги «Ёш қўшиқ ижрочилари» фестивали бухоролик ёшлар учун ҳам чинакам санъат майдонига айланди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги расмий сайти хабар берди.

Айниқса, эстрада йўналишида иштирок этган Бухоро Маданият коллежи ўқувчиларининг чиқишлари кўпчиликда илиқ таассурот қолдирди.

Фестивалда Сардор Шавкатов 1-ўрин совриндори, деб топилди. Тадбир якунида ёш санъаткорларнинг истеъдоди муносиб тақдирланди.

“Туркистон-пресс”