2018-06-19 16:17:08

ЖИЗЗАХДА “ЁШ СИЁСАТЧИ – 2018” КЎРИК-ТАНЛОВИ ВИЛОЯТ БОСҚИЧИ БЎЛИБ ЎТДИ

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши ташаббуси билан 10 йилдан буён ўтказилиб келинаётган “Ёш сиёсатчи” кўрик-танлови бугунги кунда ёшларнинг сиёсий-ҳуқуқий билимларини ошириш, истеъдод ва иқтидорини юзага чиқариш, ташаббусларни қўллаб-қувватлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.

“Ёш сиёсатчи-2018” кўрик-танловнинг Жиззах вилоят босқичи Жиззах шаҳридаги 1-сонли мусиқа ва санъат мактабида бўлиб ўтди.

Кўрик-танлов якунида умумий тўпланган балларга кўра, Жиззах давлат педагогика институтининг Ўзбек тили ва адабиёти факультети 3-босқич талабаси Анвар Зоиров биринчи, Фориш туман Қишлоқ хўжалик КҲКнинг 2- босқич ўқувчиси Моҳина Эргашева иккинчи ўрин ва Шароф Рашидов туманидаги 42-умумтаълим мактабининг Ёшлар масалалари бўйича етакчиси Бобир Ўразалиев эса учинчи ўринни қўлга киритиб, ЎзХДП вилоят кенгашининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

“Туркистон-пресс”