2018-06-20 10:26:48

РАВШАН ЭРМАТОВ “ЖЧ-2018”ДА АРГЕНТИНА — ХОРВАТИЯ УЧРАШУВИНИ БОШҚАРАДИ

Равшан Эрматов ва унинг ёрдамчилари Абдуҳамидулло Расулов ҳамда Жаҳонгир Саидовлар Россияда бўлиб ўтаётган футбол бўйича жаҳон чемпионати иккинчи турининг Аргентина Хорватия учрашувини бошқаришади.

Равшан Эрматов ва унинг жамоаси шу кунга қадар 2 та жаҳон чемпионатида иштирок этиб, учрашувларни бошқариш бўйича рекордчи ҳисобланади. Бу учрашув Эрматовнинг жаҳон чемпионатларидаги 10-учрашуви бўлиб,шу кунга қадар ҳеч қайси ҳакам бундай натижа қайд этмаган.  Захира ҳаками — таитилик Норберт Хауата.

Учрашув 21 июнь куни Тошкент вақти билан соат 23:00 да бошланади.

“Туркистон-пресс”