2018-06-20 10:31:32

ҚОЗОҒИСТОНДА ТУРКИСТОН ВИЛОЯТИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Қозоғистоннинг Жанубий Қозоғистон вилояти Туркистон вилояти этиб қайта номланди, Чимкент республика аҳамиятига эга шаҳар мақомига эга бўлди.Бу ҳақда “Газета.uz” хабар берди.

Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев 19 июнь куни Чимкентга республика аҳамиятига эга шаҳар мақомини беришни кўзда тутувчи фармонни имзолади.

«Ушбу маъмурий бирлик мамлакатимиздаги 17-ҳудуд бўлади», — деди Нурсултон Назарбоев. Остона ва Олма Ота қаторида Чимкент ҳам аҳолиси 1 миллиондан ошган шаҳарлар қаторига қўшилди.

Маъмурий маркази Чимкент бўлган Жанубий Қозоғистон вилояти номи эса Туркистонга ўзгартирилди.Туркистон шаҳри вилоятнинг янги маркази бўлди.