2018-06-20 10:58:31

ФОРИШ ТУМАНИДА ЁШЛАР САЙЛИ ЎТКАЗИЛДИ

2018 йил 14 июнь куни Фориш тумани Илонли маҳалла фуқаролар йиғинидаги 75-мактабда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, туман маданият бўлими билан ҳамкорликда “Ёшлар — келажак бунёдкори” шиори остида ёшлар сайллари ўтказилди.

Ёшлар ўртасида ўтказилган мазкур сайилда “Китобхонлик викториналари” китоб ярмаркалари, ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида “Бўш иш ўринлари ярмаркалари”, ёш ижодкорлар томонидан “Назм вам наво”, “Дунё рақслари” кўрик-танловлари ҳамда “Мен ва ёшлар иттифоқи” акцияси доирасида “Биз — соғлом турмуш тарафдоримиз” шиори остида спортнинг шахмат-шашка тури бўйича спорт мусобақалари, “Ёшлар сайиллари” доирасида кураш ва  “Миллий ўйинлар” спорт фестиваллари бўлиб ўтди.

Сайилда қатнашган ва ғолиб бўлган иштирокчиларнинг барчасига тадбир ташкилий қўмитасининг диплом, фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.

“Туркистон-пресс”