2018-06-20 11:13:21

O‘ZLIDEP ФАОЛЛАРИ ТАДБИРКОР АЁЛГА 17 МИЛЛИОН СЎМ КРЕДИТ ОЛИШГА КЎМАКЛАШДИ

Шофирконлик М.Қаҳҳорованинг тадбиркорликка қизиқиши жуда юқори. Аммо тижорат банкларидан имтиёзли кредит олишда қийналаётгани боис ҳалигача ўз бизнесини йўлга қўйгани йўқ эди.  

Шу боис у 7 фоизлик имтиёзли кредит олишда амалий ёрдам сўраб O‘zLiDeP Шофиркон туман кенгаши қошида ташкил этилган “Тадбиркор аёллар муаммоларини ўрганиш” гуруҳига мурожаат қилган эди. Фуқаронинг мурожаати Халқ депутатлари туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзоси Сайёра Асадова ташаббуси билан ижобий ҳал этилди.

—Имтиёзли кредит ва бўш ётган бинода товуқхона ташкил этиш бўйича таклиф киритдим, —дейди М.Қаҳҳорова. — O‘zLiDeP тушаббуси билан “Ипотека банк” шаҳар филиалидан 17 млн. сўм миқдорида имтиёзли кредит олдим. Бундан ташқари, “Н.Ҳамроев” ширкат хўжалигининг эски молхонасини ҳам “ноль” қийматда олиб беришди.

—Партиямиз томонидан ташкил этилган “Тадбиркор аёллар муаммоларини ўрганиш” гуруҳлари М.Қаҳҳорова сингари юзлаб хотин-қизларга амалий ёрдам кўрсатиб келмоқда, — дейди O‘zLiDeP Бухоро вилоят кенгаши матбуот котиби Шамшод Жафаров.

  “Туркистон-пресс”