2018-06-25 15:05:06

САМАРҚАНДДА ВАҚТИНЧА МУДДАТГА ҚУРИЛИШ ИШЛАРИ ТЎХТАТИЛАДИ

Самарқанд шаҳар ҳокими Фурқат Раҳимов шаҳарда барча қурилиш ишларини тўхтатишга топшириқ берди. Шаҳарнинг камида 2035 йилгача мўлжалланган бош режаси ишлаб чиқиш кўзда тутилмоқда. Бу ҳақда “Газета.uz” хабар берди.

Самарқандда барча қурилиш ишлари тўхтатилди. Бу ҳақда шанба куни Самарқанд ҳокими Фурқат Раҳимов шаҳар маъмуриятида бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди.

Ҳоким сўнгги вақтларда ОАВда тарихий моддий ёдгорликларга беқиёс зиён етказаётган қурилиш ишлари бўйича танқидий материаллар чоп этилганини таъкидлаб ўтди.

Фурқат Раҳимов қурилиш ишларининг салбий оқибатларидан қочиш ва ЮНЕСКО ҳимояси остидаги тарихий ёдгорликларни сақлаб қолиш учун шаҳарнинг янги бош режасига эҳтиёж борлигини тан олди.

Самарқанднинг энг камида 2035 йилгача мўлжалланган бош режасини ишлаб чиқиши лозим бўлган ишчи гуруҳ тузилди. Келгусида барча ишлар бош режа асосида олиб борилади, дейилади матбуот хизмати хабарида.

Фото:Daryo.uz