2018-06-25 15:55:44

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИДА УЧРАШУВ

2018 йилнинг 21 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида Халқаро-ҳуқуқий ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи Н. Жуманёзов ЕХҲТнинг демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича Бюроси ҳуқуқий масалалар бўлими бошлиғи билан учрашди. Бу ҳақда вазирлик Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.

Н. Жуманёзов вазирлик фаолияти ва мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, хусусан, қонунчилик базасини мустаҳкамлаш, жамият ва давлат ҳаётининг муҳим соҳаларини либераллаштириш, давлатни жадал ривожлантириш ва модернизация қилишни таъминлаш, шунингдек, ҳуқуқий давлат ва кучли фуқаролик жамиятини шакллантириш бўйича амалга оширилаётган тизимли ва изчил чора-тадбирлар ҳақида қисқача маълумот берди.

Ўз навбатида Г. Барба самимий қабул ва Адлия вазирлиги фаолияти билан яхшироқ танишиш имконияти тақдим этилгани учун миннатдорлик билдирди. У ЕХҲТнинг демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича Бюросининг демократлаштириш масалалари департаменти фаолияти ҳақида қисқача маълумот бериб, сайлов ва ҳуқуқ устуворлиги, суд мажлисларини мониторинг қилиш, адолатли судлов каби фаолият йўналишлари ҳақида тўхталиб ўтди.

Томонлар ҳамкорликдаги ишларни янада мувофиқлаштириш мақсадида мулоқотни давом эттиришга келишиб олдилар. 

Ориф ЖУМАНОВ,

“Туркистон-пресс”