2018-06-25 15:59:16

ТАДБИРКОР АЁЛ ЎЗ МАҲСУЛОТЛАРИНИ ЯПОНИЯГА ЭКСПОРТ ҚИЛМОҚДА

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Самарқанд вилоят кенгаши томонидан “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди.

Танловда лойиҳанинг туман, шаҳар босқичларида ғолибликни қўлга киритган 48 нафар фаол ишбилармон, тадбиркор, фермер, ҳунарманд хотин-қизлар иштирок этди..

— Кўп йиллардан буён тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаман, — дейди Тайлоқ тумани “ЭкоПланета” МЧЖ хусусий корхонаси раҳбари, “Ишбилармон аёл” кўрик-танлови вилоят босқичи ғолиби Сайёра Салимова.  — Айни чоғда корхонамизда 50 нафар ишчи-ходим меҳнат қилмоқда. Маҳсулотларимиз эса нафақат ички бозорда балки Япония давлатига ҳам экспорт қилинмоқда. Шу кунларда Россия ва Қозоғистон давлатларига  маҳсулот экспорти борасида келишувлар амалга ошириш ҳаракатидамиз.

Танловда Сайёра Салимовадан ташқари З.Худоёрова ва Р.Муҳаммадиевалар ҳам танловнинг республика босқичига йўлланма олди.

 “Туркистон-пресс”