2018-06-25 16:39:36

ЭРДОҒАН ТУРКИЯДАГИ ПРЕЗИДЕНТЛИК САЙЛОВИДА ҒАЛАБА ҚОЗОНДИ

Режеп Таййип Эрдоған Туркияда24 июнь кунибўлиб ўтган президентлик ҳамда парламент сайловлари натижасига кўра, халқ унга ишонч билдирганини маълум қилди. Бу ҳақда Эрдоған NTV телеканали трансляция қилган Истанбулдаги чиқиши вақтида айтиб ўтди. 

«Халқимиз менга президентлик мажбуриятларини бажариш вазифасини ишонди», – деган Эрдўғон.

Унинг таъкидлашича, сайловларда аҳолининг 90 фоизи иштирок этган.

Олинган маълумотларга кўра, Эрдоған 53 фоизга яқин овоз тўплаган. Унинг асосий рақиби, мухолифатдаги Халқ республикачилар партияси вакили Муҳаррам Инже 30 фоизга яқин овоз тўплаган.

Эрдоғаннинг сўзларига кўра, Туркия ҳукумати 2023 йилгача мамлакатнинг ривожланиш концепциясидаги мақсадларни амалга оширишга қаттиқ киришади.

Фото: АР