2018-06-25 16:48:08

ФУҚАРОЛАРГА ДАВЛАТ ХИЗМАТИ КЎРСАТИШ ТИЗИМИ ТАКОМИЛЛАШМОҚДА

Президентимизнинг 2018 йил 11 апрелда эълон қилинган “Давлат хизматларини кўрсатиш тизимини жадал ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори мамлакатимизда фуқаролар ва тадбиркорларга давлат хизмати кўрсатиш кўлами ва сифатини замон талаблари даражасига олиб чиқишга хизмат қилмоқда.

Бу борада Навоий вилояти  ша­ҳар ва туман Дав­лат хиз­матлари марказлари томонидан ҳам ўтган қис­қа вақт мо­байнида  жами 22 минг­­­­­га яқин тадбир­кор­лик субъектларига давлат хизматлари кўрсатилди.  4 мингдан ортиқ тад­бир­кор давлат рўйхатидан ўтказилди. Олис ҳудуд­лар­да яшовчи аҳолига за­рур мобиль давлат хиз­матлари кўрсатилиши­ни таъминлаш мақсадида вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан Давлат хизмат­лари мар­казлари автомобиллар билан таъ­мин­ланди.

Жорий йилнинг биринчи июнидан бош­лаб Зарафшон шаҳар Давлат хизматлари марказида тажриба тариқасида жисмоний ва юридик шахсларга туғилганлик ва ўлим­ни қайд этиш, ФҲДЁ органлари то­монидан архив ҳужжатлари ҳамда йў­қолгани ўр­нига такрорий гувоҳномалар ва вете­ри­нария фаолиятини амалга ошириш учун лицензия бериш, фуқаролик ҳолати да­лолатномаси ёзувини тиклаш, нотариат ор­ганлари томонидан архив ҳужжат­лари­ни тақдим этиш, меҳнат органларида фу­қароларни ишсиз сифатида рўйхатга олиш каби 31 та қўшимча давлат хиз­мат­лари кўрсатиш йўлга қўйилди.

Шунингдек, Навоий шаҳар Давлат хизматлари мар­казида ҳам жорий йилнинг шу давригача фуқароларга  4 минг 758 та хизмат кўрсатилиб, 839 нафар тад­биркорлик субъекти рўйхатдан ўтказилди. Айни пайтда марказ мутахас­сислари аҳо­лига 50 га яқин давлат хиз­мат­­ларини так­лиф эт­моқда. Ҳаф­танинг шанба ва якшанба кун­лари тадбиркорлик субъ­­ект­ларини сайёр рўй­хатдан ўтказиш йўлга қўйилган.

 Барча ҳужжатлар элек­трон тизим орқали ҳара­катланаёт­гани орқали  фуқароларнинг ва юри­дик шахс ваки­лларининг тегишли ҳужжатни расмийлашти­риши учун идорама-идорага вақт сарфлаб қатнашига ҳожат йўқ. Бу,  айниқса, олис  ҳудудларда истиқомат қилувчилар учун қулайлик яратмоқда.

Шуҳрат НОРМУРОДОВ,

“Туркистон-пресс”