2018-06-25 16:55:16

ПАТРОНАЖ ХИЗМАТИДАН АҲОЛИ МАМНУН

Кейинги йилларда юртимизда тиббиёт соҳасида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар самарасида аҳолини сифатли тиббий хизмат билан таъминлаш юқори ўринларга чиқмоқда. 

  Жумладан, ҳудудлар аҳолиси учун қулай бўлган, сифатли ва замонавий тиббий ёрдам кўрсатишни тубдан яхшилаш, касалликларни барвақт аниқлаш бўйича кўпгина ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Президентимизннинг 2017 йил 29 мартдаги “Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария тизими муассасалари фаолиятини янада такомилаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори  ижросини таъминлаш мақсадида Навоий шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли  3-сон оилавий поликлиникаси, ҳудуддаги 6 та маҳаллалар  таркибидаги 7 минг 815 та хонадонда истиқомат қиладиган, жами 25 минг 247 нафар аҳолига малакали тиббий хизмат кўрсатиб келмоқда.

Ҳозирда  оилавий поликлиника ходимлари томонидан ҳуддудаги   барча репродуктив ёшдаги аёллар ўртасида профилактик мақсадли тиббий кўриклар ўтказилмоқда. Шунингдек,  поликлиникадаги 34 нафар  ҳамширалар кунига 204 та хонадонга патронаж хизмати кўрсатиб, касалликлари аниқланган фуқаролар амбулатория  ва стационар шароитда соғломлаштирилмоқда.

Шуҳрат   НОРМУРОДОВ,

“Туркистон-пресс”