2018-06-25 16:58:06

ПОПДА КУЧЛИ КУРАШЧИЛАР АНИҚЛАНДИ

Жорий йилнинг  22-23 июнь кунлари Наманган вилоятининг Поп туманидаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабида белбоғли кураш бўйича 2002-2003 йилларда туғилган ўғил бола ва қизлар ўртасида Ўзбекистон кубоги мусобақаси бўлиб ўтди. 

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги,  Ўзбекистон белбоғли кураш  федерацияси тақвим-режасидаги ушбу  мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардан 300 нафарга яқин ёш полвонлар ғолиблик учун беллашишди.

Эътиборлиси, мазкур Ўзбекистон кубоги беллашувида Наманган вилояти ҳокимлиги, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, Поп тумани ҳокимлиги, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси ва бошқа бир қатор ташкилотларнинг  ҳамкорлиги мусобақанинг юқори савияда ўтишини таъминлади. Мусобақанинг  очилиш маросимида иштирок этган Поп тумани ҳокими Аъзамжон Султонов, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзоси Нодиржон Мухторов, Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров, вилоят жисмоний тарбия  ва спорт бошқармаси бошлиғи Шокиржон Қорабоевлар барча ёш полвонларга мусобақаларда омад ёр бўлишини тилашди.

Шунданг сўнг беллашувларга старт берилди. Биринчи куни ўғил болалар классик йўналишда, қизлар эса эркин йўналишда ўзаро куч синашишди. Шу куни ушбу йўналиш бўйича ғолиблар номи аниқ бўлди. 

Демак, ғолиб спортчилар билан танишамиз:

БЕЛБОҒЛИ КУРАШ (классик йўналиш). Ўғил болалар:  - 32 кг. Шомурод Эсонов (Фарғона), -35 кг Муҳаммадрасул Муҳаммаджонов (Наманган), -38 кг Элбек Анваров (Наманган), -42 кг Ҳикматжон Ғуломов (Фарғона), -46 кг Абдуқодир Авазбеков (Наманган), - 50 кг Самандар Анваров (Фарғона), - 55 кг Асадбек Раҳматов (Андижон), - 60 кг Нусратбек Султонов (Андижон), - 65 кг. Мавлонбек Миркомилов (Андижон), - 71 кг Акмалжон Ҳакимов (Андижон), +71 кг Илҳомжон Рўзиев (Фарғона).

БЕЛБОҒЛИ КУРАШ (эркин йўналиш). Қизлар:- 40 кг Ясмина Содиқова (Наманган), - 44 кг Фарангиз Абдунабиева (Сирдарё), - 48 кг Юлдуз Абдуллаева (Сирдарё), - 52 кг Марварид Шодмоналиева (Андижон), - 57 кг Севинч Товбаева (Сирдарё), - 63 кг Озодахон Саттарова (Фарғона), + 63 кг Зебохон Носирова (Наманган).

Мусобақанинг иккинчи куни ўғил болалар ўртасида белбоғли курашнинг эркин йўналиши бўйича беллашувлар ўтказилиб, ғолиб ва совриндорлар номи  аниқланди. Биринчи ўринни қуйидаги спортчилар эгаллашди:

БЕЛБОҒЛИ КУРАШ (эркин йўналиш). Ўғил болалар: - 32 кг Ёсинбек Иномов (Наманган),  - 35 кг Фаррухбек Тўйчибоев (Фарғона),  - 38 кг Жамолиддин Неъматуллаев (Наманган), - 42 кг Элдор Асатов (Наманган), - 46 кг Абдулаҳат Носиров (Наманган), - 55 кг Ойбек Султонов (Андижон),  - 60 кг Исмоил Умрзоқов (Наманган),  - 65 кг Муроджон Собиржонов (Наманган),  - 71 кг Илёс Мирзаҳмедов (Наманган), + 71 кг Фурқат Тўлқинов (Тошкент ш.).

Мусобақа якунига етгач тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Ғолиб ва совриндор спортчилар белбоғли кураш федерацияси томонидан диплом ва медаль, ҳамкор ташкилотлар томонидан эсдалик совғалари билан мукофотланишди.

Илҳом РАҲМОНОВ,

“Туркистон-пресс”