2018-06-26 14:22:02

ХТВНИНГ БАРЧА БОШҚАРМА ВА БЎЛИМ БОШЛИҚЛАРИ ИШДАН БЎШАТИЛДИ

Ўзбекистон халқ таълими вазири Шерзод Шерматов душанба куни бўлиб ўтган йиғилишда Халқ таълими вазирлиги (ХТВ) марказий аппарати таркибидаги барча бошқарма ва бўлим бошлиқларини ишдан бўшатиш ҳақида топшириқ берган. ХТВ матбуот хизмати шу ҳақида хабар берди.

Мажлисда вазир Халқ таълими вазирлигининг асосий мақсади баркамол авлодни тарбиялаб, етиштириш этиб белгилангани, тизимда меҳнат қилувчи ходимлар ана шу мақсаддан оғишмаслиги кераклигини алоҳида уқтирган.

Шерматов таъкидлаганидек, ХТВ фаолияти уч тамойил – сифат, адолат ва шаффофликка асосланади.

“Мана шу мақсад ва уч асосий тамойил бўйича ишлай оладиган одамгина вазирликда қолади, бунга тайёр бўлмаганлар билан хайрлашамиз”, - деб айтган Халқ таълими вазири.