2018-06-26 16:22:03

“ЎЗБЕКИСТОН НОНИ — ДУНЁНИНГ САККИЗИНЧИ МЎЪЖИЗАСИ”

Ўзбекистон нонига дунёнинг саккизинчи мўъжизаси сифатида қаралиши керак.

“Tastingtable” нашри муҳаррири Тодд Колеман ўзининг Tasting Table сайтида шу мазмундаги суратли мақола жойлаштирди. Бу ҳақда “Халқ сўзи” онлайн хабар берди.

Унинг ёзишича, ўзбек нони маҳаллий халқ ҳаётини, унинг қадриятларини акс эттиради. Ранг-баранг ва мураккаб нақшлар эса нонни янада бетакрор қилади. Нон ўзбекистонликларнинг кундалик ҳаётини ажралмас қисмига айланган.

“Менинг дўстим, Ўзбекистонда яшовчи Олег Золотихнинг айтишича, Ўзбекистонда 1000 дан ортиқ нон тури бор. Ўзбекистонга ташриф буюрсангиз, бунга ўзингиз гувоҳ бўласиз”, — деб ёзади Колеман.

Сурайё ИМОМОВА,

“Туркистон-пресс”