2018-06-26 16:27:25

ШАЙХ АБДУЛАЗИЗ МАНСУР ТОШКЕНТ БОШ ИМОМ-ХАТИБИ ЭТИБ ТАЙИНЛАНДИ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг ўринбосари шайх Абдулазиз Мансур Тошкент бош имом-хатиби лавозимига тайинланди.Бу ҳақда “Халқ сўзи” сайти маълум қилди.

Шайх Абдулазиз Мансур Тошкентнинг янги бош имом-хатиби бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар қилди.

У 2006 йилдан буён эгаллаб келаётган Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг ўринбосари лавозимини сақлаган ҳолда бир вақтнинг ўзида «Минор» масжиди имом-хатиби сифатида ҳам фаолият кўрсатади.

Бу ҳақдаги қарор сешанба куни Шайх Зайниддин масжидида бўлиб ўтган Тошкент имомлари йиғилишида қабул қилинди.

Маълумот учун: Тошкентнинг аввалги имом-хатиби Анвар қори Турсунов 2018 йил 13 июнь куни ҳаётдан кўз юмган эди. У мазкур лавозимда 1999 йилдан буён ишлаб келаётган эди.

Фото:muslim.uz