2018-06-28 15:15:51

ЎЗБЕКИСТОНДА ОИЛА ИНСТИТУТИНИ МУСТАҲКАМЛАШ БЎЙИЧА АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАР БЕЛГИЛАНДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июнда “Ўзбекистон Республикасида оила институтини мустаҳкамлаш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Ушбу ҳужжат оила институтини такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, бу жараёнда давлат органлари, фуқаролик жамияти институтлари ва фуқароларнинг яқин ҳамкорлигини ҳамда фаол ролини таъминлаш га қаратилган. 

Қуйидагилар Ўзбекистон Республикасида оила институтини мустаҳкамлаш бўйича асосий йўналишлар этиб белгиланди:

оила институтини мустаҳкамлашнинг институционал ва ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, ижтимоий шерикликни кучайтириш;

замонавий оилани мустаҳкамлаш ва ривожлантириш масалалари бўйича фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотлар олиб бориш;

демографик ривожланишни рағбатлантириш ва оила фаровонлиги даражасини ошириш;

оиланинг тарбиявий-таълим салоҳиятини мустаҳкамлаш, жамиятда анъанавий оилавий қадриятларни сақлаш, оилаларда маънавий-ахлоқий муҳитни яхшилаш;

оилаларга таъсирчан методик, консультатив ва амалий ёрдам кўрсатишнинг самарали тизимини яратиш.

ЎзА олган сурат.