2018-07-06 11:55:51

17 НАФАР ЎЗБЕКИСТОНЛИК ЯПОНИЯДА ТАҲСИЛ ОЛАДИ

Япония 17 нафар ўзбекистонликка ушбу юртда ўқиши учун грант ажратди. 1999 йилдан бери 311 киши грант соҳиби бўлган.

Япония ҳукумати 2019 йилда ўзбекистонлик 15 нафар магистр ва 5 нафар докторнинг ушбу юртда таҳсил олиши учун 262 миллион иен (2,38 миллион АҚШ долларига яқин) ажратди. Бу ҳақда Япониянинг Тошкентдаги элчихонаси хабар берди.

“Газета.uz”хабарига кўра, 5 июль куни Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси ўринбосари Шуҳрат Вафоев ва Япония элчиси Нобуаки Ито «Кадрлар тайёрлаш учун стипендия ажратиш» (JDS) лойиҳаси бўйича ноталар алмашинувини имзоладилар.

JDS дастури ёш давлат хизматчиларига япон олий ўқув юртларида масгистрлик ёки докторлик даражасини олиши учун молиявий ёрдам беради. Лойиҳа ишга тушган 1999 йилдан бери Японияда ўзбекистонлик 311 талаба илмий даража олди.