2018-07-06 12:10:21

ТАЭКВОНДО БИЛАН ТАНИШИШ БОҒЧАДАН БОШЛАНМОҚДА

Республикамизнинг турли ҳудудларидаги мактабгача таълим муассасаларида таэквондо WTFни оммалаштириш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, Наманган вилоятидаги таэквондо мураббийлари болажонлар билан учрашиб, турли кўргазмали чиқишларни намойиш этишди. Косонсой туманида жойлашган 5-сонли мактабгача таълим муассасасида эса мураббий Достон Ҳакимов ёш авлод вакилларига таэквондо сир-асрорлари бўйича сабоқ берди. Шунингдек, Чуст туманидаги МТМда Зуҳра Махсимчаева, Наманган шаҳридаги 55-сонли МТМда Олимпия захиралари коллежи мураббийлари Мирлазиз Шоматов, Аҳрор Самиев ва Даврон Соаталиевлар болажонларга спортнинг ушбу тури бўйича ўз маҳоратларини кўрсатиб беришди.

Қашқадарёнинг Чироқчи туманида жойлашган 5-сонли МТМда эса Бобур Бурхонов «Таэквондо билан дўстлик» тадбирини ўтказди. Унда кўргазмали чиқишлар ўтказилди ва болакайлар учун янги таэквондо гуруҳи ташкил қилинди.

“Туркистон-пресс”