2018-07-06 12:53:24

ДАВЛАТ РАҲБАРЛАРИ “ОСТОНА” ХАЛҚАРО МОЛИЯ МАРКАЗИГА ТАШРИФ БУЮРДИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев ҳамроҳлигида “Остона” халқаро молия марказини бориб кўрди. Бу ҳақда давлатимиз раҳбари Матбуот хизмати хабар берди.

Нурсултон Назарбоев ушбу марказда ишбилармонлар учун яратилган шароитлар, истиқболга белгиланган режалар ҳақида сўзлаб берди.

Марказ фаолияти халқаро молия институтлари тажрибаси асосида йўлга қўйилган. Унинг аъзолари учун эллик йилгача солиқ имтиёзлари бериш, виза, валюта ва иш юритиш тизимини соддалаштириш кўзда тутилган.

Бугун Қозоғистоннинг Мустақиллик саройида Остона шаҳрининг 20 йиллигига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтади.