2018-07-06 18:59:11

ЎЗБЕКИСТОНДА СОЯ ЕТИШТИРУВЧИЛАР УЮШМАСИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги тегишли қарори билан Соя етиштирувчилар уюшмаси ташкил этилди.

Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар тарқатди. Ҳужжат билан Уюшманинг асосий вазфалари ҳам белгилаб берилди.

Унга кўра, уюшма соя етиштиришни ташкил этишни комплекс ривожлантириш бўйича дастурларни амалга оширишда иштирок этиш, ягона илмий-техник, технологик ва инвестицион сиёсатнинг амалга оширилишига кўмаклашиши белгиланди.

Фермер хўжаликлари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар шартнома асосида уюшмага мустақил аъзо бўлиши мумкин ва унинг таркибидан чиқиш
ҳуқуқига эга. 

Уюшма фаолиятини молиялаштириш унинг таркибига кирувчи ташкилотларнинг ихтиёрий ажратмалари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.