2018-07-06 19:07:24

ДУНЁНИНГ ЭНГ КУЧЛИ КУРАШЧИЛАРИ УРГАНЧДА БАҲСЛАШДИ

Жорий йилнинг  29 июнь — 1 июль кунлари Урганч шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун кураш бўйича Паҳлавон Маҳмуд хотирасига бағишланган I халқаро турнир бўлиб ўтди.

Хоразм вилояти марказидаги муҳташам “Ёшлик” спорт мажмуаси аренасида ўтказилган мазкур нуфузли мусобақага дунёнинг 14 та давлатининг 100 нафардан зиёд энг сара полвонлари ташриф буюрди. Ўз навбатида улар етти вазн тоифасида, шундан, 3 тасида аёллар, 4 тасида эркаклар баҳслашди. Қатнашчилар орасида кўплаб жаҳон ва Осиё чемпионлари ҳамда совриндорлари, шунингдек, йирик халқаро турнирлар ғолибларининг борлиги мусобақа нуфузини янада оширди.

Мусобақанинг якуний натижаларига кўра, аёллар ўртасида Гулноза Зиёева(52 килограмм вазн тоифасида), Гулноза Матниёзова(78 кг., иккаласи Ўзбекистон), Белкис Зеҳра Кайа(87 кг., Туркия), эркаклар биринчилигида Достонжон Холиқулов(66 кг.), Яҳё Имомов(90 кг., иккаласи Ўзбекистон), Омид Тазтак(81 кг.,Эрон) ва Неъматилло Аспанақулов(+90 кг., Тожикистон)лар илк марта ташкил этилган турнир ғолиби бўлишди.  

                                                                                                                                Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ,

“Туркистон-пресс”