2018-07-06 19:11:32

СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИНИ ТАРҒИБ ЭТИБ

Хоразм вилоятида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташкил топганининг бир йиллиги  кенг нишонланди. Ушбу қутлуғ сана муносабати билан воҳанинг шаҳар ва туманларида тадбирлар уюштирилди.

Жумладан, Урганч шаҳрида “Ёшлар — Ўзбекистон келажаги” шиори остида “Youth day” югуриш марафони ўтказилди. Унда коллеж ва олийгоҳлар талабалари, шунингдек, ҳарбий хизматчилар чаққонлик ва тезкорлик борасида беллашиб, соғлом турмуш тарзи тарғиботига муносиб улуш қўшишди. Мусобақада Урганч олимпия захиралари коллежи спортчиси Комила Ражапова қизлар орасида, ҳарбий хизматчи Ҳусан Ҳайитбоев ўғиллар ўртасидаги беллашувда марра чизиғини биринчи бўлиб босиб ўтишди.

Жалолиддин Мангуберди ёдгорлик мажмуаси хиёбонида ташкил этилган тантанали маросимда  ғолиб ва совриндор  спортчиларга диплом ва совғалар топширилди. Марафоннинг фаол иштирокчилари ҳам номинациялар бўйича тақдирланишди.

Тадбир доирасида ташкил қилинган ҳарбий техника ва жанговор қурол-яроғлар, фавқулодда вазиятларда фойдаланиладиган асбоб ва анжомлар, пневматик милтиқ ва тўппончалар, картинг, спорт мотоцикли ва велосипедлари кўргазмалари ҳам тадбир иштирокчиларида катта таассуротлар қолдирди.

Икром  ХУДОЙБЕРГАНОВ,

“Туркистон-пресс”