2018-07-09 16:11:06

БИТИРУВЧИЛАР ДИПЛОМ ОЛДИ

Самарқанд давлат университетида битирувчи бакалавр ва магистрларга диплом топшириш маросими бўлиб ўтди.

Унда профессор-ўқитувчилар, жамоатчилик вакиллари ва ота-оналар ёш мутахассисларни табриклаб, уларнинг қувончига шерик бўлди.

2017-2018 ўқув йилида 2013 нафар бакалавр ва 134 нафар магистрга мутахассислик дипломи топширилган. Уларнинг кўпчилиги ўзларига мос ташкилотлар билан шартнома қилиб, ишга ҳам жойлашган.

“Туркистон-пресс”