2018-07-09 16:15:49

АДҲАМЖОН ЭРГАШЕВ — ОҒИР АТЛЕТИКА БЎЙИЧА ЖАҲОН ЧЕМПИОНИ!

Тошкент шаҳрида оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Кеча мусобақа доирасида эркаклар ўртасида -62 кг вазн тоифасидаги спортчилар ўртасида баҳслар бўлиб ўтди. Қувонарлиси, мазкур вазн тоифасида олтин медаллар Ўзбекистон терма жамоаси аъзосига насиб этди. Адҳамжон Эргашев даст кўтаришда 135кг, силтаб кўтаришда эса 160кг тошни ўзига бўйсундира олди. Умумий ҳисобда 295 кг тош кўтарган Эргашев ҳар уччала йўналишда ҳам олтин медалга эга чиқди.

Қайд этиб ўтиш лозимки, Адҳамжон ўз вақтида ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпиони, ўтган йили катталар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатида эса бронза медали соҳибига айланганди.

“Туркистон-пресс”