2018-07-09 16:24:18

АБРОРНИНГ ОЛТИН МЕДАЛИ

Хорватиянинг Загреб шаҳрида спорт курашлари бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этган ҳамюртимиз Аброр Атабаев (-48кг) юнон-рум кураши баҳсларида олтин медални қўлга киритди.

Аброр ҳал қилувчи финал жангида эронлик Сажжад Аббоспурагонига қарши гиламга чиқиб, рақибини мағлубиятга учратди. Ушбу ғолиблик ёш полвонимизга жаҳон чемпионлигини тақдим этди.

-55 кг вазн тоифасида мусобақада иштирок этган ҳамюртимиз Амир Султонов эса бронза медали учун кечган жангда Мануэль Стоикани мағлубиятга учратди.

Қайд этиб ўтиш лозимки, мусобақа ўзбекистонлик ёш спортчилар учун муваффақиятли кечмоқда. Бунгача эркин кураш бўйича баҳсларда Жамшид Маъруфов олтин, Шаҳбоз Комилов эса бронза медалини қўлга киритганэди.

“Туркистон-пресс”