2018-07-09 16:55:51

“ЎЗБЕКИСТОН БЎЙЛАБ САЁҲАТ ҚИЛ!”

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5326-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, ҳудудларни барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг муҳим омилларидан бири сифатида ички туризмни жадал ривожлантириш, фуқароларни мамлакатимизнинг маданий-тарихий мероси ҳамда табиий бойликлари билан таништириш мақсадида: «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» ички туризмни ривожлантириш дастурини амалга ошириш бўйича Юртбошимизнинг қарори чиққан эди.

Ушбу берилган кенг имкониятдан унумли фойдаланиш мақсадида ҳамда маданий-тарихий меросларимизни янада кенроқ ўрганиш, танишиш ҳамда билиш учун Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши томонидан «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» шиори остида Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгашининг ходимлари “Осмон остидаги музей —  Хива шаҳри” га саёҳат уюштирдилар.

Хоразм вилоятининг кўҳна қадимий ҳудудлари, зиёратгоҳ  жойлари, тарихий музейлари партия ходимларини ҳайратда қолдирди.

— Шундай афсонавий шаҳарларга саёҳат уюштириб берилганидан жуда миннатдормиз, —дейди ЎзХДП Марказий Кенгаши ходими Малика Рашидова.

 

“Туркистон-пресс”