2018-07-10 12:53:32

ТУРКИЯ ПРЕЗИДЕНТИГА ҲАМДАРДЛИК

Президент Шавкат Мирзиёев Туркиянинг Текирдоғ вилоятида рўй берган поезд ҳалокати оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани ва жароҳатлангани муносабати билан Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоғанга ҳамдардлик билдирди.

Бу ҳақда давлатимиз раҳбари Матбуот хизмати хабар берди.