2018-07-10 16:01:28

САМАРҚАНДДА РАДАРЛАР ВОСИТАСИДА ЖАРИМА ЁЗИШ БОШЛАНДИ

Самарқанд вилояти ҳудудидан ўтувчи автомобиль йўлларида ўрнатилган махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд қилувчи фоторадарлар тўлиқ ишга туширилди.Бу ҳақда вилоят ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати хабар қилмоқда.

Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд қилувчи радарлар белгиланган тезликдан юқори ҳаракатланган автоуловлар тезлигини қайд этади. Шу вақтнинг ўзида йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги бўйича жарима солиш тўғрисида маъмурий ҳуқуқубузарлик содир этган шахснинг иштирокисиз транспорт воситаларининг эгаларига нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда қарорлар чиқарилади ва фото-тасвир илова қилинган ҳолда яшаш манзилларига юборилади.

“Туркистон-пресс”