2018-07-10 16:12:41

ПОЙТАХТ ШАҲРИ АҲОЛИСИ 6 ОЙДА 21 МИНГ КИШИГА КЎПАЙДИ

Мамлакатимиз пойтахти Тошкент шаҳрининг доимий аҳолиси сони 2018 йил 1 июль ҳолатига 2 млн.485,9 минг кишини ташкил этиб, 2018 йилнинг январь-июнь ойларида 21,0 минг кишига ёки 0,9 фоизга ўсган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ҳисоботида маълум қилинган. 

2018 йилнинг январь-июнь ойларида 21,0 минг бола дунёга келган, шунга мос равишда туғилиш коэффициенти 1000 аҳолига нисбатан 17,1 промиллени ташкил этган ва 2017 йилга нисбатан 0,6 промиллега (2017 йилнинг мос даврида —16,5 промилле бўлган) ўсиш қайд этилган. 

Пойтахт аҳолисининг табиий ўсиши 13,0 минг кишини ташкил этиб, 2017 йилнинг мос даврига нисбатан 1,3 минг кишига ўсиши (2017 йилнинг мос даврида 11,7 минг киши бўлган) кузатилди.

“Туркистон-пресс”