2018-07-10 16:16:10

МАМЛАКАТИМИЗДА ЯНА БИР КЎКРАК НИШОНИ ТАЪСИС ЭТИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси ВазирларМаҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда “Халқ сўзи” онлайн хабар берди.

“Ҳуқуқий ахборот” каналининг ёзишича, қарор билан вазирлик низоми, “Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги аълочиси” кўкрак нишони тўғрисидаги низом ва бошқа вазирлик фаолиятини тартибга солувчи ҳужжатлар тасдиқланди.

“Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги аълочиси” кўкрак нишони билан меҳнати билан соҳада ажралиб турган Сув хўжалиги вазирлиги марказий аппарати, унинг ҳудудий ва таркибий бўлинмалари раҳбарлари, ходимлари, шунингдек, давлат ва хўжалик бошқаруви ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимлари мукофотланадилар. 

Кўкрак нишони билан мукофотлаш тартиби Сув хўжалиги вазирлиги томонидан белгиланади ва ҳар йилнинг 20 мартига қадар вазир буйруғи билан амалга оширилади.

Фото: “Халқ сўзи”