2018-07-10 16:24:23

ЁШ ШАХМАТЧИЛАРИМИЗ ОСИЁ ЧЕМПИОНАТИДА МУВАФФАҚИЯТЛИ ИШТИРОК ЭТМОҚДА

Кеча Шри-Ланка давлатининг Васкадува шаҳрида шахмат бўйича мактаб ўқувчилари ўртасидаги 14-Осиё чемпионатининг стандарт йўналиши бўйича баҳслари бошланди.

Бир кун аввал шахматнинг рапид йўналиши бўйича ўтказилган мусобақада ҳамюртларимиз 11та медаль қўлга киритишганди. Стандарт йўналишда ҳам айнан истеъдодли шахматчиларимиз ғолиблик учун асосий даъвогар эканликларини исботлашмоқда. 

Осиё чемпионатининг ўтказилган дастлабки икки турида ўзбекистонлик шахматчилар мағлубият қайд этишмади. Руқия Олимова (7 ёш), WCM Афруза Ҳамдамова (9 ёш), Ҳумоюн Бекмуродов (9 ёш), Давлатбек Маҳмуджонов (11 ёш), Олмос Раҳматуллаев (13 ёш), Али Қосимов (15 ёш) ҳамда Ситора Сапарова (17 ёш) ҳар иккала партияда ҳам ғалабага эришишди.

Тоҳир Неъматов (7 ёш), Муҳаммадзоҳид Суяров (9 ёш), Зилола Актамова (11 ёш), WCM Умида Омонова ва WCM Моҳинур Ҳабибуллаева (13 ёш), Сафиноза Жалилова (15 ёш), FM Абдумалик Абдисалимов ҳамда Муҳаммадали Абдураҳмонов (17 ёш) эса биттадан ғалаба ва дуранг қайд этишди.

“Туркистон-пресс”