2018-07-10 16:26:52

ҲУНАРМАНДЛАР ЎЗ МАҲСУЛОТИНИ НАМОЙИШ ҚИЛДИ

Пойтахтимиздаги Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғида “Мустақил юрт ҳунармандлари” деб номланган халқ бадиий ҳунармандлиги ва амалий санъати маҳсулотларининг анъанавий X кўргазмаси ўтказилди.

Унда Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятлардан 300 нафардан зиёд уста-ҳунарманд ўз маҳсулотлари билан иштирок этди. 

Кўргазмада ёғоч ўймакорлиги, тикувчилик, заргарлик, тўқувчилик ва миниатюра санъати каби турли хил қўл меҳнати маҳсулотлари намойиш этилди. Шунингдек, кўргазма доирасида ҳунармандларнинг маҳорат дарслари, маданий-кўнгилочар тадбирлар, концерт дастурлари ҳам ўтказилди.