2018-07-10 17:29:46

ЭНДИ ЎЗБЕКИСТОНДА ҲАМ ДРОНЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРИЛАДИ

Хитойнинг пилотсиз бошқариладиган учувчи қурилмалар ишлаб чиқаришга мўлжалланган BShark Holding Ltd компанияси Ўзбекистонда дронлар ишлаб чиқаришни йўл қўймоқчи. Бу ҳақда UzDaily нашри хабар тарқатди.

Манба хабарига кўра, пилотсиз бошқариладиган мосламалар тармоғини ривожлантириш бўйича ҳамкорлик қилиш мақсадида Хитой компанияси ва Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси қошидаги «Геоинновацион марказ» ДУК раҳбарлари билан меморандум имзолади.

Компания дронлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, дастур бўйича ўқитиш, семинарлар ташкил қилиш, учувчисиз бошқариладиган технологиялар бўйича мутахассислар тажрибасидан фойдаланиш каби масалаларда келишиб олди.