2018-07-10 17:32:12

ОСИЁДАГИ САЙЁҲЛИК МАНЗИЛЛАРИ РЕЙТИНГИДА ЎЗБЕКИСТОН 2-ЎРИННИ ЭГАЛЛАДИ

Сайёҳлик йўналишидаги энг нуфузли ва энг оммабоп Lonely Planet нашри Осиёнинг саёҳат қилиш учун мўлжалланган энг яхши жойлари рейтингини эълон қилди, деб ёзмоқда UzDaily.

LonelyPlanet— туристлар учун мўлжалланган энг оммабоп журнал бўлиб, мазкур нашрда Ўзбекистон бу рўйхатга биринчи марта киритилди. Рейтингда Ўзбекистон Жанубий Кореядан (Пусан шаҳри) кейин иккинчи ўринни банд қилган. Ўзбекистон рўйхатда Вьетнам, Япония, Таиланд, Непал, Шри-Ланка, Хитой ва Индонезияни ортда қолдирган.

Lonely Planet’нинг ёзишича, Ўзбекистон кўп йиллар давомида нақшинкор масжид ва Буюк Ипак йўли бўйлаб жойлашган ёдгорликлари билан сайёҳлар  эътиборини тортиб келган.