2018-07-11 12:20:24

РОНАЛДУ “ЮВЕНТУС”ГА ЎТДИ

Португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналдунинг Туриннинг “Ювентус” жамоасига ўтаётгани расман ўз тасдиғини топди. Бу ҳақда “Юве” матбуот хизмати хабар тарқатди.

Шартнома 4 йилга мўлжалланган бўлиб, Роналду йилига 30 миллион евро миқдорида маош олади. “Реал” эса бу трансфер орқали 105 миллион евро ишлаб олиши кўзда тутилган. Учар португал клубга 2009 йилда 93 миллион еврога келган ва шу кунга қадар 15 кубокни боши узра кўтарган. У “Реал” сафида 438 ўйинда 450 та гол уришга муваффақ бўлган. Роналду 4 бор дунёда тенгсиз деб топилган.

 

“Туркистон-пресс”