2018-07-11 13:07:14

КУМУШХОН ФАЙЗУЛЛАЕВА — ОҒИР АТЛЕТИКА БЎЙИЧА ЖАҲОН ЧЕМПИОНИ!

Пойтахтимизда оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати давом этмоқда.

Кеча қизлар ўртасида -63кг вазн тоифасидаги баҳслар якунланди. Унда юртимиз шарафини ҳимоя қилган Кумушхон Файзуллаева бир йўла учта медалга эга чиқди. Ҳамюртимиз даст кўтаришда 94 кг. тош кўтарди ва бронза медалини қўлга киритди. Силтаб кўтаришда эса 120 кг. оғирликни ўзига бўйсундира олган Кумушхон олтин медаль соҳибасига айланди. Умумий ҳисобда 214 кг. натижа кўрсата олган Кумушхон Файзуллаева иккикураш якунларига кўра ҳам олтин медалга сазовор бўлиб, жаҳон чемпионлигини тантана қилди.Бу ҳақда МОҚ Матбуот хизмати хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, икки кун аввал мусобақада йигитлар ўртасида -62 кг. вазн тоифасида Адҳамжон Эргашев ҳар уччала йўналишда (даст кўтариш, силтаб кўтариш ва умумий натижа) олтин медалга сазовор бўлиб, ёшлар ўртасида жаҳон чемпионлигига эришганди.

“Туркистон-пресс”