2018-07-11 13:25:36

ҚАҲРАМОН ҚУРОНБОЕВ ҚОРАҚАЛПОҒИСТОНДА ЁШЛАР БИЛАН МУЛОҚОТ ЎТКАЗМОҚДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар сиёсати масалалари бўйича Давлат маслаҳатчиси — Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгаши раиси Қаҳрамон Қуронбоев бошчилигидаги Республика ишчи гуруҳи аъзолари Қорақалпоғистон Республикасидаги туманларда бўлиб ёшлар билан мулоқотлар ўтказмоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Ишчи гуруҳ аъзолари Шуманай туманида ўтказилган тадбиркорлар ва ҳунармандлар ярмаркаси билан танишди. Ҳунарманд Алтинай Наубетова билан суҳбатлашилиб, унга “Yoshlar —kelajagimiz” жамғармаси ҳисобидан 3 тикув машинаси ажратиладиган бўлди.

“Камалак” болалар ташкилотининг туман сардорлари билан учрашувда “Бир ҳафтага —бир китоб” лойиҳасини амалга ошириш таклиф этилди. Ички туризмни ривожлантириш мақсадида туман сардорларига Самарқанд шаҳрига 3 кунлик саёҳат қилишга йўлланма берилди. “Мард ўғлон” давлат мукофотига сазовор бўлган шуманайлик Сабур Сагатовга туман марказида Интернет клуб ташкил қилиши учун 25 миллион сўм миқдорида кредит бериладиган бўлди.

Ёш тадбиркор Сейдабулла Медетов томонидан ташкил қилинган “Китоб олами” савдо мажмуасига бўлган ташриф ҳам таассуротлар ва ёшларни китобхонликка жалб қилиш бўйича янги таклифларга бой бўлди.

ЎзА олган суратлар.