2018-07-11 13:30:33

ЎЗБЕКИСТОН САРХИЛ МЕВАЛАРИ ҲИНДИСТОНГА ЭКСПОРТ ҚИЛИНМОҚДА

Ўзбекистон 2018 йил июнь ойидан бошлаб Ҳиндистонга сархил мевалар экспорт қилишни бошлади. Мамлакатимиз биринчи марта Деҳли бозорларига гилос ва ўрик етказиб берган.

“Дунё” АА хабарига кўра, жорий йилда ҳиндистонлик шериклар Ўзбекистондан бошқа турдаги мева-сабзавот ва қуруқ мева маҳсулотларини импорт қилишни ҳам режалаштиряпти.