2018-07-11 13:32:42

“СИБИРЬ” АВИАКОМПАНИЯСИ ТОШКЕНТГА ПАРВОЗЛАРНИ АМАЛГА ОШИРАДИ

Россиянинг “Сибирь”( S7 Airlines) авиакомпанияси 2018 йил августидан бошлаб МоскваТошкент йўналишида парвозларни йўлга қўйишни режалаштиряпти.Бу ҳақда  “Халқ сўзи” онлайн хабар берди.

Шу бўйича рейслар сешанба ва жума кунлари амалга оширилади. Октябрь ойидан бошлаб эса пайшанба ва якшанба кунлари ҳам мазкур йўналишда учун мумкин бўлади.

Парвозларда Airbus A320(алоҳида рейсларда эса Airbus A319) самолётларидан фойдаланилади.

S7 Airlines самолётлари Москванинг Домодедово аэропортидан соат 5:30да ҳавога кўтарилиб, Тошкентга 11:30да етиб келади. Тошкентдан 13:00да йўлга отланиб, 15:20да Москвага қайтиб боради.