2018-07-11 14:09:40

ЁШ ИХТИРОЧИ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА ДРОН ВА РОБОТЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ УСУЛИНИ ЯРАТДИ

Тошкент радиотехника ва автоматика касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Муҳаммадамин Умаров қатор лойиҳалар муаллифи ҳисобланади. O‘zLiDeP томонидан ташкил этилган “Ёш инновациячи” кўрик-танловида у яратган агроробот ва қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлатиладиган дронлар барчада қизиқиш уйғотди.

—  Биз яратган агроробот ўсимликларнинг ўсишини текширади, — дейди Муҳаммадамин Умаров. — Қайси ўсимлик яхши ривожланяпти, қайси бирининг ривожланишида камчиликлар бор — барчаси ҳақида маълумот йиғиб компьютерга йўналтиради. Бу ўз навбатида ўсимликларнинг ривожланиш ҳолатини олдиндан кузатиш имконини беради.

Ёш ихтирочининг иккинчи лойиҳаси қишлоқ хўжалигида дронлардан фойдаланишга қаратилган. Ушбу дрондан қўл меҳнатини ишлатмаган ҳолда дори сепиш ва бошқа мақсадларда фойдаланиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, “Ёш инновациячи” танлови доирасида O‘zLiDeP бир йил давомида 42 ёш ихтирочига стипендия беришини маълум қилган эди.

“Туркистон-пресс”