2018-07-12 14:00:24

ЯНГИ ҚИЁФАДАГИ “ЖАСОРАТ” МАЙДОНИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

1966 йилнинг 26 апрелида Тошкент шаҳрида юз берган кучли зилзилани акс эттирувчи Жасоратмайдони тубдан таъмирланди. Бу ҳақда тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг халқ қабулхоналарига аҳолидан келиб тушаётган мурожаатлар, талаб ва истакларни инобатга олиб, Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан қайта таъмирланган ушбу майдон 10 июль куни фойдаланишга топширилди.

Ҳокимлик сайтида янгиланган майдоннинг суратлари чоп этилди. 

Рафиқаси ва фарзандларини зилзиладан ҳимоя қилаётган эркак акс эттирилган монумент атрофидаги майдон ободонлаштирилиб, хушбўй гуллар экилди, замонавий ёритгичлар ҳамда қулай ўриндиқлар ўрнатилди.

Шу  тарзда пойтахт аҳолиси оилавий ҳордиқ чиқариши мумкин бўлган диққатга сазовор масканлар сони яна биттага кўпайди.

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлигиАхборот хизмати