2018-07-12 14:36:11

РОНАЛДУНИНГ “ЮВЕНТУС”ДАГИ ЯНГИ ЛИБОСЛАРИ 100 ЕВРОДАН ТЕЗДА СОТИЛМОҚДА

ЮвентусРоналдунинг трансферини эълон қилганидан кейин, унинг либослари сотилиши тезлиги ошиб кетди. Бу ҳақда championat.asiaхабар берди.

Роналдунинг фамилияси туширилган либослар ўртача ҳисоблаганда бир дақиқада биттадан сотилмоқда. Либоснинг нархи 100 еврони ташкил қилади. Клубдагилар ҳали миллионлаб либослар ишлаб чиқаришга тайёр турибди.

Эслатиб ўтамиз, Роналду “Ювентус”билан 4 йиллик шартномага имзо чеккан.