2018-07-12 14:43:38

ШАҲРАМ ҒИЁСОВНИНГ НАВБАТДАГИ РАҚИБИ МАЪЛУМ

Рио-2016 Олимпиадаси совриндори Шаҳрам Ғиёсов профессионал боксдаги навбатдаги жангини 2018 йил 14 июль куни ўтказади.

Шу куни Ғиёсов АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳридаги “Florentine Gardens Hollywood”аренасида рингга кўтарилади. Унинг рақиби тажрибали боксчи Даниэль Эчеверрия бўлади. Мексикалик бу боксчи 26 ёшда бўлиб, фаолиятини 2012 йилда бошлаган. 

Шу кунгача профибоксда 24та жанг ўтказган бўлиб, уларнинг 19тасида ғалаба қозонган. Ўн етти жангда рақибларини нокаутга учратган.

Шаҳрам 2та жанг ўтказиб, ҳар иккисида ғалаба қозонган. Жангларнинг бирида у рақибини муддатидан аввал мағлуб этган.

 

“Туркистон-пресс”