2018-07-12 14:53:51

АБДУЛАЗИЗ КАМИЛОВ АҚШ ЭЛЧИСИ БИЛАН УЧРАШДИ

2018 йилнинг 11 июль куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Америка Қўшма Штатлари Фавқулодда ва Мухтор элчиси Памела Леора Спартленни қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ хабар берди.

Суҳбат давомида Ўзбекистон-АҚШ кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Минтақа муаммоларини муҳокама қилиш чоғида алоҳида эътибор 2018 йил 27 март куни Афғонистон бўйича халқаро конференцияда қабул қилинган Тошкент декларацияси қоидаларини амалга оширишга қаратилди.